2017-08-03 18:28:00

ХИВАДА ТУРИЗМ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан яратилаётган имконият ва имтиёзлар сабаб хусусий тадбиркорлар янгидан-янги ташаббуслар билан чиқмоқда.

Жумладан, Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида фаолият олиб бораётган “Gold Tour” сайёҳлик ташкилоти томонидан маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ўртасида шаҳар бўйлаб фаол тарзда сайёҳатлар учун велосипедлар ижараси хизмати ташкил қилинди.

Мазкур хизмат тури орқали Хивага ташриф буюраётган меҳмонлар “Ичан қалъа” мажмуаси бўйлаб велосипедларда сайр қилишлари ва Хива шаҳри жозибасини томоша қилиш имконига эга бўладилар.

Лойиҳа ташкилотчилари келгусида бу хизмат турини янада ривожлантиришни режалаштиришган .

Гулшода Жуманиёзова,

 “Туркистон-пресс”