2017-08-05 13:13:00

8 НАФАР БОКСЧИЛАРИМИЗ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИНИНГ КЕЙИНГИ БОСҚИЧИГА ЧИҚИШДИ

Филиппиннинг Пуэрто-Принцеса шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича  ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кунги беллашувларида   ҳам ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилишди.

60 кг. вазн тоифасида Шерзод Қодирбоев ироқлик рақиби Алҳасан Ал-Дувайҳирнинг мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. 63 кг.да Нурислом Исмоилов ҳиндистонлик Вижай Дипни, Шоҳруҳ Алматов (80 кг) Сауд Албарудни (БАА), Руслан Абдуллаев (48 кг) эса Али Алхарошшини (БАА) мусобақадан чиқариб юборди.

Мусобақанинг биринчи кунги беллашувларида ҳамюртларимиздан Муҳаммадмусо Абдураҳмонов (46 кг), Асадхўжа Муйдинхўжаев (52 кг), Раҳматулла Тошпўлатов (54 кг) ва Жавлон Йўлдошев (57 кг) ўз вазн тоифаларида ғалаба қозонган эдилар.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”