2017-08-05 13:23:00

МАҲАЛЛАНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАДБИРКОР АЁЛИ

Нарпай туманида “Маҳалланинг энг яхши тадбиркор аёли” кўрик-танловиғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов аввалида тумандаги маҳаллаларда тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланаётган аёллар маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди. 

— Ҳудудимизда 200 га яқин тадбиркор аёл фаолият кўрсатмоқда, — дейди Нарпай туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Мирзавалиева. — Танловда тадбиркорликни бошлаган ёки узоқ йиллардан бери ҳунармандчилик қилиб келаётган хотин-қизлар иштирок этди. Уларни рағбатлантириш орқали тадбиркорликка қизиқтириш, фаолиятини кенгайтириш мақсадида тадбиркорлик, ҳунармандчиликнинг турли йўналишларида иш олиб бораётган хотин-қизларни жалб этдик.

Тадбир давомида Марказий банк вилоят бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят бўлими вакиллари, вилоят “Тадбиркор аёллар”уюшмаси раиси томонидан иштирокчиларнинг соҳа юзасидан саволларига жавоб берилди.

“Туркистон-пресс”