2017-08-07 09:09:00

ОЛТИ ЎҒЛОН ОЛТИНГА ДАЪВОГАР

Филиппиннинг Пуэрто-Принцеса шаҳрида давом этаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари якунланди.

Мусобақада муваффақиятли иштирок этаётган боксчиларимиздан ўн нафари финал йўлланмаси учун курашди ва улардан олти нафари ҳал қилувчи финал баҳсида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда Sports.uz сайти хабар бермоқда.

Финалга йўл олган боксчиларимиз билан танишинг:

52 кг:Асадхўжа Муйдинхўжаев;

54 кг:Раҳматулло Тошпўлатов;

57 кг:Жавлонбек Йўлдошев;

63 кг:Нурислом Исмоилов;

66 кг:Асадбек Жуманиёзов;

+ 80 кг:Шоҳруҳ Алматов.

Финал учрашувлари бугун, 7 август куни бўлиб ўтади.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”