2017-08-07 11:51:00

ИЛҲОМ БАҲРОМОВ — ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ СОВРИНДОРИ!

Финляндияда бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Илҳом Баҳромов бронза медалини қўлга киритди.

Илҳом бронза медали учун бўлиб ўтган жангда хитойлик Жанг Хаифенгни мағлубиятга учратди ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медалига эгалик қилди.

—Умуман ҳар бир мусобақа медали мен учун жуда азиз. Чунки уни қўлга киритиш учун машаққатли машғулотлар ва тинимсиз меҳнат қилинади, — дейди Илҳом Баҳромов. —Бу гал бироз омад етишмади. Шундай бўлса-да, Ватанимиз байроғини кўтарганимдан, юртга совринсиз қайтмаётганимдан хурсандман.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”