2017-08-07 12:53:00

ИНТЕРНЕТДА НЕЙМАР ТРАНСФЕРИНИНГ ЧЕК СУРАТИ ПАЙДО БЎЛДИ

Парижнинг ПСЖ клуби Барселонадан ҳужумчи Неймарни 222 миллион евро эвазига сотиб олди.

Тақдимот маросими бўлиб ўтган куннинг ўзидаёқ футболчи клубга даромад келтиришни бошлаб юборди. Таъкидлаш лозимки, тақдимот кунида Неймар исми ва 10-рақам туширилган 10 минг дона ПСЖ футболкаси сотилган.

Неймар Франциянинг “ПСЖ” клубига ўтиш орқали дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди.

Интернетда Қатар сармоядорлари томонидан бразилиялик футболчига тўланган222 миллион евро чекнинг сурати пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги рекорд Пол Погбага тегишли бўлиб, франциялик ярим ҳимоячи 105 миллион евро эвазига “Ювентус”дан “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтганди. 

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”