2017-08-08 16:56:00

ЁШ ОИЛАЛАР ВА ҚИЗЛАР ФОРУМИ

“Uztelecom” АЖнинг Наманган вилоят филиалида вилоятда ўтказилаётган форумга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда маҳаллий матбуот нашрлари муҳаррирлари, мухбирлари, республика оммавий ахборот воситаларининг вилоятдаги вакиллари, шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Мазкур форум Наманганда ҳафта давомида ўтказилиб, унинг доирасида “Мен ҳам етакчи бўламан” мавзусида ижтимоий-сиёсий фаол аёллар ва ёшлар учрашуви, “Таълим ва фан” мавзусида ушбу соҳада фаолият олиб бораётган ёш оилалар, илмли қизлар билан илмий-амалий конференция, китобхонлик акцияси ва китоблар тақдимоти, “Ким нимага қодир?” ёш хотин-қизларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда турли касб-ҳунарлар бўйича маҳорат дарслари, “Соғлом турмуш тарзи” акцияси ўтказилиши режалаштирилган.

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Ёш оилалар ва қизлар” I республика форуми Наманган вилоятида фикр-мулоҳаза, таклифларга бой матбуот анжумани билан бошланди.

Шаҳноза АЛИМБАЕВА,

“Туркистон-пресс”