2017-08-08 17:27:00

ИШБИЛАРМОН АЁЛ – 2017

Бухорода “Ишбилармон аёл – 2017” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши, вилоятдаги фермерлар кенгаши, хотин-қизлар қўмитаси, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур танловда тадбиркор ва фермер аёллар иштирок этишди.

Мазкур танлов доирасида тижорат банклари томонидан таклиф этилаётган банк хизматлари ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Ўз бизнес лойиҳаси тақдимотини ўтказган аёллар ўртасида ғолиблар аниқланиб, вилоятда фаолият олиб бораётган тижорат банкларининг имтиёзли кредитлар берувчи сертификатлари топширилди. 

Гулшода ЖУМАНИЁЗОВА,

“Туркистон-пресс”