2017-08-08 17:47:00

НТВ ТЕЛЕКАНАЛИ МЎЙНОҚДА

 Россиянинг НТВ телеканали ижодий гуруҳи Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида оилавий сайёҳат ҳақида “Пора в отпуск” дастурининг янги қисмини суратга олмоқда.

      Тасвирга олиш жараёнлари режасида Бухоро вилоят миллий бозорида ўзбек миллий таоми —паловга масаллиқ танлаш жараёнлари, Хива шаҳрида меҳмонларни миллий ўйинларимизда иштирок этиш, хоразмча рақслар бўйича маҳорат дарсларига қатнашиш кутиб турарди. Кўрсатув ижодкорларининг илтимосларига кўра, “ўтмишга саёҳат қилиб” Хива хони саройидаги саҳналар маҳаллий актёрлар томонидан моҳирона ижро этилди.

Ижодкорлар эътиборини тортган кейинги манзил сайёҳлар орасида “Кемалар қабристони” номи билан танилган ноёб экспонатларига эга Мўйноқ тумани бўлди. Бу ерда россиялик меҳмонлар 140 километр узоқликдаги Орол денгизи мавжларида чўмилишди ва соҳилда тикланган ўтовларда тунаб қолишди.

Кўрсатувни тайёрлаш мобайнида юз берган қизиқ воқеаларни яқин кунларда НТВ телеканали орқали томоша қилиш мумкин. Ушбу телекўрсатув орқали Россиядаги томошабинлар мамлакатимизнинг бой ва ранг-баранг туризм салоҳиятини, у билан боғлиқ бўлган турли хизматлар ҳақмда тасаввур қилиш имкониятига эга бўладилар.

“Туркистон-пресс”