2017-08-09 15:15:00

ROYAL СУВ ИСИТГИЧЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДА

Бугун бутун дунёда техника техналогиялар жадал суръатлар билан тараққий этиб бормоқда. Ҳусусан АҚШ ва Европа давлатларида бундан бир неча йиллар муқаддам қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда сув иситиш технологияси қўлланилиб келинмоқда.

Бугунги кунга келиб юртимизда ушбу технологиялар илк бор Royal савдо белгиси остида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Ушбу қуёшли сув иситгичлари –  қуёш энергияси ёрдамида сувни иситиш учун мўлжалланган бўлиб, бизнинг иқлимга мослиги билан ҳам аҳамиятлидир. Бугун бутун дунёда табиий  ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундай экан, кўплаб қулайликларни ўзида мужассам этган ушбу техналогия орқали энергиядан оқилона фойдаланиш имконияти пайдо бўлади. Маълумки Ўзбекистонда йилнинг аксарият қисмида асосан қуёшли об-ҳаво кузатилади. Бу эса ўз навбатида, қуёшли сув иситгичларни юртимитзда ишлаб чиқариш олий лойиҳа эканлигини кўрсатади.

2016 йилнинг якунидан бошлаб “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси лабораторияларида қуёшли сув иситгичлардан фойдаланиш бўйича тажрибалар бошланди. Бу тажрибалар Royal илмий маркази вакиллари ташаббуси билан қуёшли энергетика соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирокида ўтказилди. Тажрибаларда Royal қуёшли сув иситгичлари унга ўхшаш импорт маҳсулотлари билан таққосланди ва синовдан ўтказилди. Royal савдо белгиси Ўзбекистон бозорида сифатли сув иситадиган қурилмалар ишлаб чиқарувчиси сифатида танилган. Royal сув иситгичлари Ўзбекистон истеъмолчилари орасида катта талабга эга ва шунинг учун қуёшли сув иситгичларни ишлаб чиқариш Royal бренди маҳаллий бозордаги ўрнини мустаҳкамлашда янги босқичга айланади.

Фйтиб ўтиш жоизки, Rоyal қуёшли сув иситгичлари икки турга бўлинади. Булар горизонтал ва вертикал. Горизонталь қуёшли сув иситгичлар индивидуал қурилма бўлиб, бак ва коллектордан иборат. Бундай турдаги иситгичлар хусусий уйлар, коттежлар ва дала-ҳовлиларга мос келади. Ишлаб чиқаришда ҳажми 200 ва 300 литр бўлган горизонталь қуёшли сув иситгичларни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бундай хажм 4 ёки 6 кишидан иборат оилани иссиқ сувга бўлган эхтиёжини бемалол қондира олади. 

Иккинчи турдаги вертикал қуёшли сув иситгичларнинг ҳажми 300 дан 1000 литргача бўлгиб аҳоли уйлари, кўп қаватли офислар, давлат муассасалари учун мос ҳисобланади. Вертикал сув иситгичнинг баки ертўла каби жойларга, коллекторлар эса бинонинг томига ўрнатилади.

Коллектор – бу қуёш энергиясини йиғувчи қурилмадир.

Эътиборни тортадиган жиҳати шундаки, вертикал қуёшли сув иситгичлар қуёш нурларида ҳам, марказий иситиш тизимида ҳам ишлаши мумкин.

Rоyal қуёшли сув иситгичларни кенг кўламда ишлаб чиқариш жорий йилнинг сентябрь ойига мўлжалланмоқда, ва шу ойнинг ўзида Ўзбекистон бозорида қуёшли сув иситгичларнинг биринчи партияси сотувини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилмоқда.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс” мухбири