2017-08-10 11:21:00

БУТУНЖАҲОН ТАЭКВОНДО ФЕДЕРАЦИЯСИ РАҲБАРИ ТОШКЕНТГА КЕЛДИ

Ўзбекистон пойтахтига Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WTF) президенти Чанг Вон Чой ташриф буюрди.

Ташриф чоғида спорт оламида мартабали бўлган меҳмоннинг бир қатор учрашувлари режалаштирилган. Ушбу учрашувларда истиқболли масалалар муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, Чой жаноблари пойтахтимизда 11-13 август кунлари таэквондо WTF бўйича Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги — G2 туркумига кирувчи Осиё минтақаси баҳсларини ҳам кузатади.

Ушбу турнир “Токио-2020”Олимпия ўйинлари учун лицензион очколарни тақдим этиши билан аҳамиятлидир.

Юртимизда илк бор ўтказилаётган ушбу мусобақада дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 500 нафардан зиёд таэквондо усталари даянга чиқишади.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”