2017-08-10 13:13:00

МАҚСУД ОЧИЛОВ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА КУМУШ МЕДАЛИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Чили пойтахти Сантьягода дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги (U-18) жаҳон чемпионатидаги баҳсларда иширок этган ҳамюртимиз Мақсуд Очилов кумуш медални қўлга киритди.

Жаҳон чемпионатининг дастлабки кунида -50 кг вазн тоифасида татамига чиққан Мақсуд Очилов финалга қадар австралиялик Кейн Стюарт, венгриялик Фечко Санад, туркиялик Эждер Токтайлар устидан зафар қучиб, жаҳон чемпионлиги ҳал бўладиган баҳсга қадар етиб келди. 

Ҳал қилувчи беллашувда эса ҳамюртимизга бразилиялик дзюдочи Алди де Оливейра рақиб бўлди. Кескин курашлар остида ўтган мазкур қарама қаршилик Оливейра фойдасига ҳал бўлди ва бразиликлик спортчи жаҳон чемпионига айланди. Мақсуд Очилов эса кумуш медали билан чекланди. Муҳими, спортчимиз жаҳон чемпионатининг илк кунида кумуш медалини қўлга киритиб, ҳамюртларимиз учун мусобақани кўтаринки кайфиятда бошлаб берди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”