2017-08-10 18:48:00

“ПАХТАКОР” АВСТРАЛИЯЛИК ФУТБОЛЧИСИНИ ТАНИШТИРДИ

Тошкентнинг Пахтакорклуби австралиялик ярим ҳимоячи Ростин Гриффитсни таништирди.

Маълумот учун: Ростин Гриффитс 1988 йил 10 март санасида Англиянинг Сток он Трент шаҳрида туғилган. Фуқаролиги Австралия. У фаолияти давомида Англиянинг “Блэкберн Роверс”, “Аккрингтон Стэнли”, Хитойнинг “Гуанчжоу Фули”, Австралиянинг “Аделаида Юнайтед”, “Норт Квинсленд Фури”, “Сентрал Кост Маринерс”, “Перт Глори”, Голландиянинг “Рода”клубларида фаолият олиб борган. Унинг сўнгги ўйнаган жамоаси — “Перт Глори”.

Таништирув маросимида клуб бош директори Дмитрий Адисман, вице-президент Умид Аҳмаджонов, спорт директори Жаъфар Ирисметов, бош мураббий Шота Арвеладзе ва янги легионер футболчи иштирок этди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”