2017-08-11 13:33:00

ОТА-ОНАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Бугунги кунда божхона тизимида шахсий таркиб ўртасида таъмагирлик, порахўрлик ва бошқа коррупцион жиноятлар каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларга ходимларнинг оила аъзолари ҳам кенг жалб қилинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Сирдарё вилояти божхонабошқармасиходимларининг ота-оналари билан ўтказилди. Йиғилишдабожхона хизмати органларида хизматни намунали олиб бориш учун энг сўнгги технологиялар, қулай шарт-шароитлар жорий қилингани таъкидланди.Тадбирда муаммонинг оғриқли жиҳатлари атрофлича таҳлил этилди.

Давлатимиз раҳбарияти томонидан божхона органларига юклатилган вазифалар ва берилган топшириқлар ижросини таъминлашда хизматга профессионал тайёрланган, базавий маълумотга эга бўлган ходимларни жамлаш, тизимда таъмагирлик, порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ёки вазифасига совуққонлик билан қараш, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш каби коррупция иллатларига қарши курашни кучайтиришда аниқ мақсадга йўналтирилган қатъий чоралар кўриш, аттестациядан ўтказиш ва ротация механизмини амалга ошириш, ходимларга нисбатан масъулиятни оширишга алоҳида эътибор қаратиш бу борадаги фаолиятнинг энг устувор йўналишларидан экани қайд этилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Шаҳноза Алимбаева

“Туркистон-пресс”