2017-08-11 14:14:00

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ — ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 23 майдаги “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Ёнғинлар профилактикаси куни” деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармасида Ички ишлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида шахсий таркиб билан ёнғин хавфсизлиги бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин содир бўлишига олиб келадиган сабаб ва шароитларни аниқлаш, бартараф этиш, ёнғинларнинг олдини олишда давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда иштирокчиларга республикамизда сўнгги пайтларда содир бўлган ёнғинлар, уларнинг сабаблари ва оқибатлари юзасидан мисоллар келтирилди. Анжуманда қатнашган божхоначилар ёнғин хавфсизлиги бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга керакли маълумотларга эга бўлишди.

Гулшода ЖУМАНИЁЗОВА,

 “Туркистон-пресс”