2017-08-11 13:43:00

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ИНСОНЛАРГА ЧИНАКАМ СОВҒА

Сурхондарё вилоятида жисмоний имконияти чекланган, уй-жойга эҳтиёжманд фуқароларга янги уй-жойлар тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари, бир гуруҳ имконияти чекланган хотин-қизлар замонавий тикув дастгоҳлари билан бепул таъминланиб, “Сурхонпахтасаноат” ҳудудий бирлашмасининг туманлардаги корхоналарига касаначилик асосида ишга қабул қилинишди. Узоқни кўзлаб амалга оширилаётган бу каби савобли ишлар турар жойга эҳтиёжманд аҳолининг замонавий, шинам уйларда яшаш орзусини бекаму-кўст амалга ошираётир. Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами арафасида вилоятда уй-жойга эҳтиёжманд, жисмоний имконияти чекланган 32 нафар фуқарога имтиёзли кредит асосида уй-жойли бўлиш имконияти яратилди.

Тадбирлар доирасида бир гуруҳ кам таъминланган оилаларга замонавий тикув машиналари, 316 нафар имконияти чекланган инсонларга ногиронлик аравачалари ҳам топширилди.

Гулшода ЖУМАНИЁЗОВА,

 “Туркистон-пресс”