2017-08-11 13:21:00

КАСАБА УЮШМАЛАРИ АҲОЛИ ХИЗМАТИДА

Ўзбекистон касаба уюшмаларининг транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари республика кенгаши мутахассислари Қашқадарё вилоятининг тармоқ касаба уюшмалари тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ишчи-ходимлари ўртасида сайёр қабул ўтказишди.

Мазкур йиғилишда тармоқ касаба уюшмалари республика кенгаши раиси “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ўтказилган форумда қабул қилинган Ўзбекис­тон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда кўмаклашиш дастури”нинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тўхталди.

Тадбирда қатнашган ишчи-хизматчилар кундалик турмушда учраётган муаммоли масалалар юзасидан ўз саволларига атрофлича жавоб олишди.

Гулшода ЖУМАНИЁЗОВА,

“Туркистон-пресс”