2017-08-11 15:15:00

НАМАНГАНДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Наманган вилоятида ёш тадбиркор ва фермерлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирда 300 дан зиёд ёш тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар иштирок этишди.

Унда вилоят ҳокимлигининг иқтисодиёт тармоқлари мутахассислари юртимизда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўлида яратилаётган кенг имкониятлар, банк, солиқ ва божхона имтиёзлари, улардан фойдаланиш тартиб-қоидалари ҳақида атрофлича тушунча беришди. Фаолият бошлаётган ёш тадбиркорларни қийнаётган муаммолар батафсил ўрганилди ва аксариятига шу жойнинг ўзида ечим топилди.

Тадбир доирасида тикувчилик йўналишига қизиққан иштирокчилар учун вилоят марказидаги “Истиқлол дизайн маркази”да маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.

Шаҳноза Алимбаева

“Туркистон-пресс”