2017-08-11 16:16:00

ЯНГИ КЎРГАЗМА ИШ БОШЛАДИ

Қорақалпоғистон Республикаси И. В. Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида Сарсенбай Байбосинов ижодига бағишланган “Ҳаёт йўли” номли шахсий кўргазма очилди. Ушбу кўргазмада С. Байбосиновнинг 100 дан ортиқ асарлари намойиш қилинмоқда. Уларда рассомнинг энг ёш даврларидан бошлаб бугунги кунгача бўлган ижодий йўли ўз аксини топган. Рассомнинг асарлари ўзгача ранглар  жозибаси, катта жанр ҳамда хилма-хиллиги мавзулар жиҳатидан фарқланиб туради. У портрет, пейзаж, натюрморт ҳамда тематик бадиий асарлар яратди.

Суратларни янада жонлироқ ифодалаш учун рассом ўз композицияларида ҳар хил табиий материаллардан: тош, қум, суяк, балиқ тангачаларидан, жун, ҳайвон шохларидан фойдаланган. Улар ёрдамида коллаж ва аппликация техникасида бир қанча асарлар яратган. Масалан:  “Балиқ таъми”, “Балиқ ови”,  “Бўқа” ва бошқаларшулар жумласидан.

Гулшода ЖУМАНИЁЗОВА,

“Туркистон-пресс”