2017-08-14 17:00:00

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 2 август куни ўтказилган “Умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда босқичма-босқич 11 йиллик мажбурий ўрта таълимни жорий этиш масалалари ҳақида”ги мажлисда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ва 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб ўрта таълим мактаблари 10- синфларида дарс берадиган фан ўқитувчиларининг касбий билимларини янгилаш ва чуқурлаштиришни ташкил этиш, шунингдек методист ўқитувчилар мактабини ташкил этиш асосида узлуксиз малака ошириш тизимини жорий этиш йўналишларида Халқ таълими вазирлиги томонидан кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг11-12 август кунлари А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институтида2017-2018 ўқув йилида ўрта таълим мактабларининг10-синфларида дарс берувчи ўқитувчилар учун ўтказиладиган қисқа муддатли малака ошириш курсларининг республика босқичи ўтказилмоқда. Ўқувларда ҳудудий малака ошириш институтлари ректорлари ва кафедра мудирлари, ҳудудий халқ талими бошқаруви идоралари методика марказлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган380 дан зиёд илғор педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчилар иштирок этишмоқда.

Ўқув курсининг очилишига бағишланган тадбирда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари С.Турғунов сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан мактабларда10-11 синфларни жорий этиш бўйича берилган топшириқлар ижроси, мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасини такомиллаштириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўратилгани, бу борада олиб борилаётган ишлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида тўхталди.

Тадбир давомида компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартлари(ДТС) мақсади, вазифалари, асосий принциплари, таркибий қисмлари, жорий этиш ва назорат қилиш тартиби, 10-синфларда дарс ўтишнинг замонавий усулларига оид маърузалар тингланди.

Қисқа муддатли ўқув курслари12 та(фанлар кесимида) шўъбалар асосида ўтказилиб, унда янги ўқув йилида фан ўқитувчилари учун муҳим саналган масалалар бўйича тушунча ва тавсиялар берилди.

Тренерларнинг ушбу ўқувлардан олган билимларини бойитган ҳолда ўз ҳудудидаги ўрта таълимнинг10-синфларида дарс берувчи ҳар бир ўқитувчигача етказиши юқори савияда йўлга қўйилади. Ҳудудларда ўқув машғулотлари интерфаол, амалий, тренинг шаклида ташкил этилиб, ўқитувчилар сонидан келиб, фанлар кесимида ташкил этилади.

Ўқувлар сўнгида тренер-ўқитувчиларга махсус сертификатлар топширилади.

“Туркистон-пресс”