2017-08-14 17:39:00

УЧНАФАР КУРАШЧИМИЗ ОСИЁ ЧЕМПИОНИ БЎЛДИ

Кураш халқаро ассоциациясидан маълум қилишларича, Осиё қитъасининг йигирмага яқин давлатидан иқтидорли курашчилар иштирокида ўтган чемпионатда ёш полвонларимиз ҳам совринли ўринларни қўлга киритди.

Вазни 66 килограмгача бўлган полвонлар ўртасидаги беллашувларда Эркин Қозоқов ва 73 килограмгача бўлган спортчилар беллашувида Мадиёр Эркинов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Мутлақ вазн тоифасида (+100 килограмм) гиламга чиққан Суҳроб Эгамбердиев ҳам Осиё чемпиони бўлди. Вазни 81 килограмгача бўлган полвонлар беллашувида Бунёд Турсунов кумуш медаль билан тақдирланди.

Осиё чемпионатида 3 олтин ва 1 кумуш медални қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

“Туркистон-пресс”