2017-08-15 14:59:00

ОҚГУЛ ЛЕЙПЦИГДАГИ ИШТИРОКИНИ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИ

Германиянинг Лейпциг шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг саралаш баҳслари давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 25000 долларни ташкил қилувчи мусобақада ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Тажрибали теннисчимиз саралаш мусобақасининг иккинчи ракеткаси сифатида қайд этилган.

Омонмуродова ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлади. У германиялик Ирина Сиемерсга қарши кортга чиқиб, 6:1, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Бугун Оқгул асосий тўрга чиқиш учун германиялик Каролин Вернерга қарши баҳс олиб боради.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”