2017-08-18 08:18:00

БОКСЧИМИЗ СОБИҚ ЖАҲОН ЧЕМПИОНИГА ҚАРШИ ЖАНГ ҚИЛАДИ

16 сентябрь куни Киевда боксчимиз Жамшидбек Нажмиддинов навбатдаги жангини ўтказади.

Кечанинг марказий жанги ҳисобланадиган тўқнашувда у украиналик собиқ жаҳон чемпиони Виктор Постолга қарши 10 раундлик жангда иштирок этади.

Маълумот учун, Жамшидбек бунгача 14 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Виктор Постол эса 29 та жанг ўтказиб, шуларнинг 28 тасида ғалаба қозонган. Фақатгина бир маротаба Теренс Кроуфордга қарши бўлиб ўтган жангида у мағлубиятга учраган ва WBC чемпионлик камарини бой бериб қўйган.

“Туркистон-пресс”