2017-08-18 10:10:00

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ “GLOBAL IT CHALLENGE” ЛОЙИҲАСИДА ИШТИРОК ЭТИШАДИ

2017 йилнинг 16-17 август кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да махсус эҳтиёжманд ёшлар ўртасида халқаро “Global IT Challenge” лойиҳасининг компьютер саводхонлиги бўйича саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг саралаш босқичи Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши, “LG Electronics” компанияси ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан ўтказилди.

Саралаш босқичида 13 ёшдан 19 ёшгача бўлган 18 нафар махсус эҳтиёжманд ёшлар иштирок этишди. Саралаш якунларига кўра 4 нафар иштирокчи  сентябрь ойида Вьетнамда ўтказиладиган “Global IT Challenge” лойиҳасининг якуний босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Темур Ходжаев, Абдулазиз Салимов, Мирали Ғиёсов ва Мавлюда Кучкаралиева “Global IT Challenge” лойиҳасининг якуний босқичига тайёргарлик кўришадиган бўлишди.

Халқаро лойиҳанинг бошланишига қадар ўзбекистонлик ёшлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ташкил этилган визуал дастурлаш бўлган “Scratch” ҳамда офис дастурлари бўйича бепул таҳсил оладилар.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг профессор ёрдамчиси Жаҳонгир Раимбеков танлов иштирокчиларини Вьетнамда бўлиб ўтадиган мусобақага тайёрлайди.

ЎролҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”