2017-08-18 18:28:00

БЕКОБОДДАГИ ЯНГИ ДАҲАДА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҚУРИЛАДИ

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашувда шаҳарда янги даҳани лойиҳалаштириш бўйича ишларни бошлашга топшириқ берди.

Янги даҳада кўп қаватли уйлар қурилади.

Уйлар Ўзбекистон металлургия комбинати ва цемент заводи ишчилари учун тижорат банкларининг маблағлари ҳисобига бунёд этилади. Ҳар йили ўртача 1200 хонадон фойдаланишга топширилади. Даҳадаги биринчи уйларни бир йилдан сўнг, Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.

Президентимиз таклифига кўра янги даҳа "Мустақилликнинг 27 йиллиги" деб номланди.

ЎзА сайтини кузатиб боринг.

ЎзА