2017-08-18 18:49:00

ЕТУК КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДАГИ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК

IUT ва “American Councils for International Education” кадрларни тайёрлаш масалаларини муҳокама қилишди.

 “American Councils for International Education” делегацияси ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди.

Делегация таркибидан “American Councils for International Education” компаниясининг ижрочи вице-президенти доктор Давид Паттон ҳамда вице-президенти Майкл Куртислар ўрин олган эди.

IUT Ректори Сарвар Бабаходжаев меҳмонларни қутлади ҳамда логистика ва ахборот коммуникациялари йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайдиган Ўзбекистондаги энг ёш университетлардан бирининг фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берди. Ректор, шунингдек, университетни ривожлантириш режалари тўғрисида ҳам гапириб берди. 

Ўз навбатида АҚШ делегацияси “American Councils for International Education” компанияси ҳамда бутун дунё бўйлаб амалга оширилаётган таълимий лойиҳалар тўғрисида маълумот тақдим этди.

Томонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ходимларининг малакасини ошириш ҳамда юқори малакали мутахассислар ва профессорларни тайёрлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”