2017-08-21 11:19:00

ГЕРМАНИЯДАГИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА 10 НАФАР БОКСЧИМИЗ ИШТИРОК ЭТАДИ

Жориййил25 август куни Гамбург (Германия)да бокс бўйича 19-жаҳон чемпионатибошланади. Ушбу жаҳончемпионатида 85 та мамлакатдан 279 нафарбоксчииштирокэтади.

Эътиборли томони шундаки, мазкур халқаро турнирда фақатгина учта мамлакатдан барча вазн тоифасида боксчилар иштирок этадилар. Булар: Ўзбекистон, Германия ва Қозоғистон терма жамоаларидир.

Маълумотучун, Австралия, Куба, Англия, Россия мамлакатларидан 9 нафарданбоксчиқатнашади.

Дарвоқе, АИБА расмий саҳифаси Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати совриндорларига топшириладиган медаллар кўринишини тақдим этди.

Янгича дизайнга эга медалларнинг ўртаси очиқ қолдирилган ва унда бокс қўлқопининг рамзи туширилган. Пастки қисмда эса АИБА логотипи ҳамда Гамбург жаҳон чемпионати рамзи туширилган.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”