2017-08-22 13:00:00

МАҲАЛЛАДА ПРОФИЛАКТИК СУҲБАТ

Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги “Дўстлик” маҳалласида “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Респуликаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор моҳиятини аҳолига тушунтириш мақсадида божхона бошқармаси ходимлари ва маҳалла фуқаролари иштирокида профилактик суҳбат бўлиб ўтди.

Тадбирда суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларига ҳам тўхталиб ўтилди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг соҳага доир сўнгги қабул қилинган фармон, қарорлари ҳақида ҳам кенг тушунчалар берилди.

Суҳбат иштирокчилари тадбир якунида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Шаҳноза Алимбаева

 “Туркистон-пресс”