2017-08-22 18:00:00

КУТУБХОНАЧИЛАР КЎРИК-ТАНЛОВИ

Юртимизда китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини  ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, тарғибот қилиш мақсадида жойларда турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. “Китоб инсониятни қутқаради” акцияси, “Китобхон шоу”лар ҳам шулар жумласидан.

Аҳмад ал-Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида “Энг яхши ахборот-кутубхона маркази” ва “Ахборот-кутубхона марказининг энг яхши мутахассиси” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Мазкур тадбирдареспубликамиз вилоятлари ва Қорақалпоғистон  Республикасидан 14 та жамоалар иштирок этишди.

Тадбир якунидакўрик-танлов ғолибларианиқланди. Фахрли биринчи ўрин Фарғона, иккинчи ва учинчи ўринлар Андижон вилояти ва Тошкент шаҳри ахборот-кутубхона маркази жамоаларига насиб қилди.

Шаҳноза Алимбаева

“Туркистон-пресс”