2017-08-23 14:03:00

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛАРГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ

Президентимиз томонидан ногирон, меҳнатга лаёқати чекланган, кам таъминланган фуқароларга намунавий лойиҳа асосидаги уй-жойларнинг бошланғич бадаллари тўланган ҳолда тақдим этилаётгани халқимизга муносиб совға бўлмоқда.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами арафасида Кармана туманининг “Мирзачарбоғ” массивида 59 та уч хонали уй ногирон ва кам таъминланган оилалар ихтиёрига топширилди.

Кармана туманининг “Сардоба” маҳалласидаги бўш турган бинода 12 та кам таъминланган ва ногирон оилалар муқим уй-жойга эга бўлишди. Шунингдек, Нурота туманида ҳам 4 нафар ногиронга Юртбошимиз томонидан бошланғич бадали тўланган арзонлаштирилган янги уйлар тантанали равишда топширилди. Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида ҳам 7 нафар ногирон ва эҳтиёжманд фуқаро ҳам янги уйли бўлишди.

Тадбир доирасида шаҳардаги “Хурсанд” тантаналар уйида 100 нафар ногиронга ҳаракат аравачалари топширилиб, улар билан мулоқот олиб борилди. Уларнинг 15 нафари 15 ёшгача бўлган болаларни ташкил этади.

Гулшода Жуманиёзова,

“Туркистон-пресс”