2017-08-23 14:07:00

САНЖАР РАҲМОНОВ НОКАУТ ЭВАЗИГА САККИЗИНЧИ ҒАЛАБАСИНИ НИШОНЛАДИ

Флойд Мэйвезерга тегишли машҳур промоутерлик компаниясида фаолият олиб бораётган боксчимиз Санжар Раҳмонов навбатдаги жангини ўтказди.Бу ҳақда Olamsport.com сайти хабар бермоқда.

Ҳамюртимиз АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида фаолиятидаги тўққизинчи жангида рингга кўтарилди. Унинг рақиби америкалик Ноэ Лопес бўлди. Раҳмонов жангда рақибини нокаутга учратиб, ғалабага эришди.

Маълумот учун, Раҳмонов шу кунгача 9 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 8 тасида муваффақият қозонган. Тўртта жангда рақибларини нокаутга учратган. Ҳисобида битта дуранг бор. 

“Туркистон-пресс”