2017-08-25 17:36:00

БЎЛАЖАК ОНАЛАР ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллигини нишонлаш арафасида пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!”шиори остида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир уюшмаган қизлар ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва жамоат ишларига жалб этишга қаратилган тадбир ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси ва Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмиталари, пойтахтдаги Олмазор, Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Чилонзор туман хотин-қизлар қўмиталари ҳамда Тошкент ўаҳар ҳокимлиги қошидаги маданият бош бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлими, Маънавият ва маърифат кенгашининг шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ташкил қилинди. Уюшмаган қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, касбларга кизиқишларини шакллантириш, тадбиркорликка йўналтириш, жумладан тадбиркор бўлиш ниятида юрган қизларни тажрибали тадбиркорларга бириктириб, бандлигини таъминлаш, жамиятда ўз ўрнини топиш, китобга меҳр уйғотиш, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини такомиллаштириш ва улар ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда “Аъло омад ривож” МЧЖ, пойтахтимиздаги “Иффатли келин” ўқув марказлари, ҳунарманд аёллар томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. Тадбир доирасида Тошкент шаҳар бандликка кўмаклашиш бошқармаси томонидан “Бўш иш ўринлари ярмаркаси”
ҳам ташкил этилди.

Тадбирда иштирок эттган қизлар ташкил этилган мавзулар бўйича гуруҳларга бўлиниб, Олмазор, Миробод, Учтепа тумани, Чилонзор, Мирзо Улуғбек туманлари тайёрлаган йўналишлар бўйича фикр-мулоҳазалар билдиришди, тақдимотлар қилишди.

Қувонарлиси, тадбир сўнггида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши томонидан бир неча иштирокчига тикув машиналари, фаол иштирок этган қизларга эса Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгашининг “Ташаккурнома”лари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди пойтахт бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.

Матёқуб НАРЗИЕВ,

“Туркистон пресс”