2017-08-28 10:39:00

ФЛОЙД МЭЙВЕЗЕР МАКГРЕГОРНИ НОКАУТГА УЧРАТДИ!

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мэйвезер ҳамда Конор МакГрегорлар ўртасидаги жанг бўлиб ўтди.

10 раунд давом этган жангда Флойд Мэйвезер кетма-кет зарбалари ва тажрибаси эвазига рақибини нокаутга учратди. Ушбу ғалаба Флойднинг боксчилик фаолиятидавомидаги 50-ғалабасибўлди.

Дарвоқе, Конор МакГрегор Мэйвезерга қарши жангдан сўнг бутун умрига етадиган пул ишлаб олганини айтиб ўтди.

"Мен бутун умримга етадиган пул ишлаб олдим. Агар уни ақл билан ишлатсам, қандайдир аҳмоқлик қилмасам у умримнинг охиригача етади", —дейди МакГрегор.

Эслатиб ўтамиз, МакГрегор ушбу жанг орқали 127 миллион доллар ишлаб олгани тахмин қилинмоқда.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”