2017-08-28 12:05:00

КАСАНАЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛМОҚДА

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Ўзпахтасаноат” АЖ Самарқанд вилоят ҳудудий филиали томонидан касаначилик билан шуғулланиш истагидаги ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган фуқаролар аниқланиб, рўйхатлари шакллантирилган эди. Жорий йилнинг 25 август куни Пастдарғом тумани 32-сонли мусиқа ва санъат мактабида ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган фуқароларга тикув машиналарини тантанали топшириш тадбири уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон! шиори остида ўтказилган тадбирда Пастдарғом туманидаги 4 нафар меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган хотин-қизларга тикув машиналари топширилди. Эндиликда улар касаначи сифатида фаолият юритиб, пахта йиғим теримида зарур бўлган этакларни тикиб бериш мажбуриятини олишди. Шунингдек,ушбу тадбирлар Каттақўрғон шаҳридаги 2-сонли мусиқа ва санъат мактабида, “Маҳалла” фонди Каттақўрғон туман биносида ўтказилди. Тантанали тадбирларда кам таъминланган оила вакилларига совғалар улашилди ва уларга байрам табриги етказилди.

“Туркистон-пресс”