2017-08-28 12:24:00

ҲАСАНБОЙ ДЎСМАТОВ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИНИ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИ

Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Германиянинг Гамбургшаҳридабошлангшан бокс бўйича жаҳон чемпионатида илк жангини ўтказди.

Коста-Рика терма жамоаси боксчиси Робинсон Родригесга қарши бўлиб ўтган жангда вакилимиз ишончли ҳаракатлари эвазига 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Ҳасанбой энди чорак финалдаги жангини ҳиндистонлик Амитга қарши ўтказади.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”