2017-08-28 12:21:00

СИРДАРЁДА 15 ТА БИЗНЕС ЛОЙИҲА ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида бир қатор байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, O’zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи томонидан ҳам “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “START UP INVEST” лойиҳаси доирасида “Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш — тараққиёт гарови” мавзусида тақдимот тадбири ўтказди.

Тадбирда иштрокчиларга соҳа мутухасислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшларнинг экспертлар ва инвесторларга ўз бизнес лойиҳалари тақдимотини намойиш этиш, улардан керакли кўрсатма ва маслаҳатларни олиш мақсадида ташкил этилгани ҳақида гапириб, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг иштирокчилар ўзларининг 15 та бизнес лойиҳаларини тадбирда иштирок этаётган экспертларга тақдим қилдилар. Мирзаобод туманидан Рамазон Пўлатовнинг меваларни қуритиш ва консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Боёвут туманидан Мақсуд Назарқуловнинг боғдорчилик маҳсулотлари ва узум етиштириш, уларни четга экспорт қилиш, Гулистон шаҳридан Исломбек Абдусаломовнинг маккажўхори қаламчалари ишлаб чиқариш, Ховос туманидан Адҳам Суҳробовнинг ёшлар кутубхонасини ташкил этиш лойиҳалари кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

Тадбир энг яхши 3 та лойиҳа аниқланиб, фаол иштирокчиларга партиянинг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

“Туркистон-пресс”