2017-08-28 12:29:00

САМАРҚАНДДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ БОШЛАНДИ

Самарқанд шаҳрида “Жаҳон тамаддуни тарихида Марказий Осиё Ренессанси” мавзуида халқаро илмий конференция бошланди.

Анжуманда БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти — ЮНЕСКО, Ислом ҳамкорлик ташкилоти — ИҲТ, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти — АЙСEСКО, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини ўрганиш илмий-тадқиқот маркази — ИРСИКА каби нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Франция, Саудия Арабистони, Туркия, Эрон, Озарбайжон, Россия, Япония ва бошқа мамлакатлар олимлари, жаҳоннинг йирик илм-фан ва таълим муассасалари вакиллари иштирок этмоқда. 

Сайтимизни кузатиб боринг.

ЎзА