2017-08-28 12:50:00

ЖИЗЗАХ ШАҲРИДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИДА 106 ТА ИШ ЎРНИ ТАВСИЯ ЭТИЛДИ

Яқинда Жиззах шаҳрида барча соҳаларда бўлгани каби  аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, шаҳар ҳокимлиги, шаҳардаги барча касб-ҳунар коллежлари ҳамкорлигида иш билан банд бўлмаган аҳолини, жумладан ёшлар, хотин-қизлар, ногиронлар, жазони ўтаган ва жазони ўташ жойларидан озод қилинганлар, ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган фуқароларни иш билан таъминлаш, касбга йўналтириш мақсадида Бўш иш ўринларимеҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада шаҳардаги фаолият кўрсатаётган жами 62 та корхона, ташкилот ва хўжаликлар ўзларининг 106 та бўш иш ўринлари ҳамда шаҳар ҳокимининг 2016 йил 14 декабрдаги қарорига асосан ажратилган квота иш ўринлари билан қатнашдилар. Ярмаркада иш билан банд бўлмаган фуқаролардан жами 132 нафар фуқаро иштирок этди. Шундан 41 нафарини коллеж битирувчилар ташкил этди.

Шаҳардаги корхона ва ташкилотларга йўлланма асосида ишга юборилган фуқаролар  28 нафарни ташкил этиб, улардан 13 нафари 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар, 12 нафари хотин-қизларни ташкил қилади. Шундай фуқаролардан 5 нафари квота иш ўринларига ишга жойлаштириш учун йўлланмаларга эга бўлдилар.

Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Жиззах минтақавий бюроси ходимлари хам иштирок этиб, меҳнат ярмаркаси иштирокчиларига чет элда қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартиблари ҳамда бугунги кунда Россия Федерацияси иш берувчилари томонидан таклиф этилаётган иш ўринлари тўғрисида тушунчалар берилди.

“Туркистон-пресс”