2017-08-28 15:03:00

УЗЛУКСИЗ МАЛАКА ОШИРИШ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

Халқ таълими тизимида узлуксиз малака ошириш жараёнларини жорий этиши бўйича республика миқёсида ўқув-амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, 2017 йил 26 август куни Тошкент шаҳрининг Шайҳонтоҳур туманида “Методист ўқитувчилар мактаби” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича навбатдаги ўқув-семинари бўлиб ўтди. Унда пойтахт мактабларида фаолият кўрсатувчи ҳар бир фан бўйича энг тажрибали методист ўқитувчилар, замонавий таълим муассасаси раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари иштирок этди.

Ўқув семинар давомида  ҳар бир туман ва шаҳарларда “Методист ўқитувчилар мактаби” ва “Методист мураббийлар муассасаси”, “Замонавий таълим муассасалари”, “Инновацион тажриба-синов муассасалари”ни ташкил этиш бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизматидан маълум қилишларича, мазкур ўқув семинарида янги ўқув йилига тайёргарлик, 10-синфларга ўқитиладиган фанларнинг мазмун моҳияти, дарс жараёнида ўқитишнинг замонавий илғор шакллари, янги педагогик ва ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш ҳамда “Мустақиллик дарслари” ва “Хотира дарслари”ни самарали ташкил этиш бўйича методик тавсиялар берилди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”