2017-08-30 13:25:00

ЎЗБЕКИСТОН ҲАҚИДАГИ ЖУРНАЛ ТАЙЛАНДДА ЧОП ЭТИЛДИ

Мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш, ҳорижлик сайёҳларни юртимизга янада кўпроқ жалб қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатимизнинг хориждаги тур салоҳиятини янада ошириш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этмоқда.

Тайландлик тур операторлар 2017 йил апрель ойида ўзбек тур операторлари билан шериклик алоқаларини ўрнатган эдилар. Мазкур ҳамкорлик натижасида жорий йилнинг июнь ойида Тайланднинг етакчи туристик операторлари ва профессионал фотографлар гуруҳи “O'zbekiston havo yo'llari” МАК ва “Dolores Travel” сайёҳлик компанияси кўмагида Ўзбекистонга таништирув сафарини амалга оширди.

Айни кунларда эса ушбу  тур операторлар томонидан тай тилидаги “Uzbekistan Travel Guide Online” журнали нашрдан чиқди. Журналда рангли фотосуратлар, мамлакатимизнинг тарихий ва архитектура ёдгорликлари, урф-одатларимиз, миллий таомлар ва бошқалар ҳақида маълумот берилган.

Шаҳноза Алимбаева,

“Туркистон-пресс”