2017-08-30 13:40:00

ЭКОЛОГИЯ ВА ТАБИАТ МУҲОФАЗАСИ — ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳайъати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари ва тизимдаги ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Муҳокама доирасида вилоятлар бошқармалари томонидан қарор ижросини таъминлашда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, умумий ҳолат танқидий-таҳлилий жиҳатдан кўриб чиқилди. Бундан ташқари, ҳудудий бошқармалар ҳамда “Тоза ҳудуд” ДУКлари томонидан амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шаҳноза Алимбаева,

“Туркистон-пресс”