2017-08-30 16:16:00

ИНҲА ПРОФЕССОРЛАРИ ХАЛҚАРО МУКОФОТНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) профессорлари Ашиш Сэт ва Кирти Сэт “India Excellence Summit 2017” мукофотини қўлга киритишди.

“India Excellence Summit” ўзлари меҳнат қилаётган соҳанинг ривожига ҳисса қўшаётган ўқув юртлари, академиклар, тадбиркорлар, ёш профессорлар ва сервис ташкилотларини аниқлашга қаратилган.

Доктор Ашиш Сэт ҳамда доктор Кирти Сэт “Таълим” йўналишидаги “Энг истиқболли педагог” ва “Энг истиқболли аёл-педагог” номинациясидаги мукофот соҳибларига айланишди. Мазкур категорияда 130 нафардан ортиқ номзодлар қатнашган эди.

Ашиш Сэт ва Кирти Сэт мазкур мукофот билан юқори малакали талабаларни тайёрлашга қўшган ҳиссалари учун тақдирланишди.

IUT Ректори Сарвар Бабаходжаев қайд этди: “Мен профессорларимиз Ашиш Сэт ва Кирти Сэтларни бу мукофот билан табриклайман. Мазкур мукофотлар бизнинг олий ўқув юртимизда берилаётган таълим юқори даражада эканлигининг ўзига хос бир ифодасидир. Бизда ана шундай юқори малакали профессорлар таълим бераётганлиги ҳамда ўз билимларини ёшларимизга улашаётганлиги билан фахрланамиз”.

Доктор Ашиш Сэт ва доктор Кирти Сэт компьютерлар фани соҳасидаги профессорлар ҳисобланишади. Кўп йиллик иш тажрибасига эга. Улар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги ўз фаолиятларини 2016-2017 ўқув йилидан бошлашган.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”