2017-09-04 14:06:00

ЖАЖЖИ ҚАЛБЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ...

Умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Сирдарё вилоятида 1889 кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳамда ота-онаси йўқ болаларга  вилоят ҳокимлигининг 141,8 миллион сўмдан зиёд  мактаб формалари тарқатилди.

Ҳокимликлар, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва халқ таълими бошқармасининг бевосита ҳамкорлиги асосида ташкил этилган бу тадбирлар юқори савияда ташкил этилди.

Тадбирларда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг жойлардаги вакиллари, кекса педагоглар ва ўқувчиларнинг ота-оналари фаол иштирок этди.

«Туркистон-пресс»