2017-09-04 15:05:00

БОЙСУНЛИК ҚУРБОНХОЛ МОМОНИНГ ҚУВОНЧИ ЧЕКСИЗ

Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрами  муносабати билан Президентимиз Шавкат Мирзиёев  фармонига мувофиқ бир гуруҳ юртдошларимиз Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлди.

Улар орасида Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида истиқомат қилувчи 105 ёшли Қурбонхол момо Чоршанбиева ҳам бор. Бугун момонинг қувончи чексиз.

Бир асрни ортда қолдирган Қурбонхол момо набира ва эваралар эъзозида яшамоқда. Қариси бор уйнинг париси бор, дейди халқимиз. Қурбонхол момо яшаётган хонадоннинг ўзгача файзи ва таровти ҳам шундан дарак беради.  Ушбу хонадонга ташриф буюрган вилоят ҳокими ҳам момони байрам билан табриклаб, Президентимиз номидан давлатимизнинг юксак мукофоти – “Шуҳрат” медалини топширди.

– Шу кунларга етказганига минг шукр, – дейди Қурбонхол момо. – Юртимиз тинч, яхши яшаяпмиз, ҳамма нарса етарли. Юртбошимизга кўп раҳмат. У киши бошчилигида жуда савоб ишлар амалга оширилаяпти. Ҳаммамиз хурсандмиз. Юртимизга, эзгу ишларимизга кўз тегмасин.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”