2017-09-05 17:27:00

СИРДАРЁДА 23 НАФАР ТАЛАБА КАСАБА УЮШМА СТИПЕНДИЯНТИ

Сирдарё давлат университети талабаларининг 23 нафари касаба уюшма стипендиясига эга бўлди. Эътиборлиси, олий ўқув юртининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иқтидорли талабаларининг ҳар бирига энг кам иш ҳақининг олти баробари миқдорида бир марталик стипендия сертификати тақдим этилди.

– Ўқиш давомида «Менинг бизнес ғоям», «Ёш тадбиркор – элга мададкор» кўрик-танловларида қатнашиб совриндор бўлганман. Бу сертификат мен учун алоҳида ўрин тутади, – дейди университет филология факултети талабаси Авазхон Алменов.

Ҳали олий таьлимни тамомламасдан бундай ҳимояни хис қилганни талабаларга ўз касбларининг етук мутахасислари бўлишида улкан қанот бўлмоқда. Бу юртимизда ёшларнинг ўқиб, билим олишлари учун кенг имкониятлар яратилганининг ўзига хос ифодасидир.

“Туркистон-пресс”