2017-09-07 10:30:00

ШАҲРАМ — ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИНИНГ ЭНГ ЯХШИ БОКСЧИСИ

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 69 кг. вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ижтимоий тармоқдаги мухлислар талқинига кўра, жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топилди.

Халқаро ҳаваксор боксчилар ассоцияцияси — AIBA нинг “Тwitter” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, боксчимиз энг яхши деб тан олинди.

Сўровномада иштирок этган овоз берувчиларнинг 56 фоизи ҳамюртимизни энг яхши, деб қайд этган. Ундан сўнг, 17  фоиз овоз билан украиналик Олександр Хижняк иккинчи, кубалик Жулио Сезар Ла Круз 15 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллади .

“Туркистон-пресс”