2017-09-07 12:02:00

САБИНА ХИТОЙДАГИ ХАЛҚАРО ТУРНИР ЧОРАК ФИНАЛИГА ЧИҚДИ

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Хитойнинг Дальян шаҳрида ўтказилаётган турнирда иштирок этмоқда.

Ҳамюртимиз турнирнинг жуфтликлар баҳсида чорак финал чиптасини қўлга киритди.Америкалик Жаклин Како билан жуфтлик ҳосил қилган Сабина 1 соату 13 дақиқа давом этган нимчорак финал баҳсида турнирнинг биринчи рақамли жуфтлиги — Моник Адамчак ҳамда Сторм Сандерсни 6:4, 6:4 ҳисобида таслим этди.  

Эслатиб ўтамиз, “Челленжер” туркумига кирувчи мусобақанинг соврин жамғармаси 115000 АҚШ долларини ташкил қилади.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”