2017-09-07 13:33:00

ТОШКЕНТДА ХАЛҚАРО СИМПОЗИУМ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институтида “Табиий бирикмалар кимёси, биологияси ва технологияси” мавзуида XII халқаро симпозиум бошланди.

Мазкур халқаро симпозиумда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Туркия, Қозоғистон, Покистон каби мамлакатлардан илмий ва илмий-ишлаб чиқариш марказларининг етакчи олимлари ва мутахассислари иштирок этмоқда. Анжуманда табиий бирикмалар кимёси, биологияси, фармакологияси ва технологиясининг долзарб муаммолари, доривор қишлоқ хўжалиги воситалари, биологик фаол қўшимчалар яратиш ва қўллаш масалалари муҳокама этилади. 

Симпозиум 8 сентябрь куни «Қуйи молекуляр биорегуляторлар», «Дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар» ва «Табиий бирикмалар кимёси» секцияларида ўз ишини давом эттиради. 

ЎзА