2017-09-07 22:22:00

ҚАШҚАДАРЁДА “ЛАЙЛИ ВА МАЖНУН” СПЕКТАКЛИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

          Қарши шаҳрида Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрининг 85-мавсум очилиш маросими карнай-сурнай садолари остида бошланди.

Тадбирда   Э.Аъзамнинг “Оролбобо”, Н.Шодмоновнинг  “Нуҳ кемаси”, “Оқсарой” спектаклларидан саҳна кўринишлари ва концерт дастури намойиш этилди. Тадбирда филология фанлари доктори, профессор Н.Шодмонов, Самарқанд мусиқали театри директори  Б. Шаропов,  фалсафа фанлари номзоди, профессор А.Эркаевлар мазкур театр фаолияти ҳақида илиқ фикрлар билдириб, сўзга чиқди.

Шундан сўнг театр жорий репертуаридаги энг сара спектакльҳисобланган Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” спектакли намойиш этилди.

Ушбу асар ўзбек халқининг улуғ шоири Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достони муҳаббат мавзуидаги жаҳон адабиётининг энг сара асарлари қаторида мустаҳкам ўрин олган ва у кўпдан буён театр санъати ижодкорларининг ҳам диққатини тортиб келади.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”