2017-09-08 14:14:00

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида жойларда ўз бизнесини бошлаганлар учун турли очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда. Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтиршга бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, фермерлар, божхона брокерлик фирмалари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, темир йўл соҳаси, рухсат бериш ва лицензиялаш идоралари масъул ходимлари иштирок этди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган тадбирда божхона режимига жойлаштирилган товарни божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда сақлаш, божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнида коррупция ва таъмагирлик каби иллатлар вужудга келишига йўл қўймаслик, бундай ҳолатларни буткул бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Мулоқот сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар берилди.

Шаҳноза Алимбаева

 “Туркистон-пресс”